Ўзбекистонда ижарада турувчи талабалар сони 83 мингдан ошган
Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистонда қанча талаба шартнома тузиб ижарада турганини бўйича маълумот берди. 2023 йил 1 март ҳолатига кўра, 50 976 та ижара шартномалари тузилган.
Жамият
27 март 2023 йил
Давлат солиқ қўмитаси талабалар билан тузилган ижара шартномалари, шунингдек, ижарада яшовчи талабалар сони ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 2023 йил 1 март ҳолатига солиқ органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномалари сони жами 307 063 тани ташкил этган.
Жисмоний шахслар ўртасида тузилган 228,5 мингта ижара шартномалари асосида 21,7 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 53,7 фоизга ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 34,4 фоизга ошган.
- талабалар билан тузилган ижара шартномалари сони – 50 976 та
- ижарада турувчи талабалар сони – 83 018 нафар
Солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. Уларга даромад солиғидан 7,8 млрд сўм имтиёз қўлланилган.