Aviator савдо марказида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноий иш очилди
Тергов "мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш" ва "ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш" моддалари бўйича олиб борилмоқда.

Тошкентдаги Aviator савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин юзасидан жиноий иш очилди.
Тергов "мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш" ва "ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш" моддалари бўйича олиб борилмоқда.
Ёнғин 31 январ куни Яшнобод туманида жойлашган савдо мажмуасининг иккинчи қаватида чиққан. У ерда болалар учун мўлжалланган майдонча ва овқатланиш шохобчалари жойлашган бўлган.
Биринчи қаватдаги супермаркет ёнғиндан зарар кўрмаган.
Фожиа оқибатида вайроналар остида 2 ёш 7 ойлик қизчанинг жасади топилди. Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин вақтида иккинчи қаватда сигнализация ва ёнғин ўчириш тизимлари ишламаган, эвакуация чиқиш жойи эса ёпиқ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ёнғин 31 январ куни юз берди. Оқибатда бир киши вафот этди.