ИИВ академиясига киритиш учун 12 минг доллар олганлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

ИИВ академиясига киритиш учун 120 минг доллар сўраганлар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар С.Р. ва С.Ш. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Б.М.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Ички ишлар академиясига ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 12 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ 6,8 мингдан ошиқ фуқаронинг маълумотларини қўлга киритган шахс ушланганди.
У фирма орқали маиший техникаларнинг 80 фоизини тўлаб беришни ваъда қилиб, одамларни алдаган
