platina.uz

Россияда беш ўзбекистонлик автоҳалокат қурбони бўлди

Ҳодиса Уляновск вилоятидан ўтадиган “Саранск-Сурское-Уляновск” йўналишидаги федерал трассада содир бўлган. 

Жамият
17 декабрь 2024 йил
Россияда беш ўзбекистонлик автоҳалокат қурбони бўлди

Россиянинг Уляновск вилоятида беш ўзбекистонлик ҳалок бўлди.

Жорий йил 17 декабр эрталаб соат 05:10 ларда Уляновск вилоятидан ўтадиган “Саранск-Сурское-Уляновск” йўналишидаги Р-178 федерал трассасининг 209 км. Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумот берди.

Мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари (А.А. 1977 й.т., Ж.И., 1988 й.т., К.С., 1975 й.т., К.А., 2004 й.т. ва Б.О., 1977 й.т.) ҳалок бўлган.

Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олиниб, ваколатли органлар билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳалок бўлганларни жасадларни Ватанга қайтариш ишларини амалга ошириш чоралари кўрилмокда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+