Абдулла Арипов Эрон Биринчи вице-президенти билан учрашди
Ўзбекистон делегацияси Ереванга ташриф доирасида Евроосиё иқтисодий форумида ҳам иштирок этган.
Ўзбекистон бош вазири Эрон биринчи вице-президенти билан учрашди.
Ереванга ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Эрон Ислом Республикаси Биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ореф билан икки томонлама учрашув ўтказди.
"Давлатлар раҳбарлари томонидан кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Учрашувда Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда унинг доирасидаги бизнес-форумга пухта тайёргарлик кўриш, давлатларимиз ўртасида турли соҳаларда саноат кооперация лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди" дейилади расмий маълумотда.
Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Ереванга ташриф доирасида Евроосиё иқтисодий форумида ҳам иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябр куни Эрон Исроилга оммавий ракета зарбалари берди.