Ўзбекистон фуқаролари учун БААга киришда тақиқ қўйилмаган
ТИВ вакили расмий баёнот берди.
Сиёсат
2 кун аввал, 1:36

Ўзбекистон фуқароларининг БААга ккириши тақиқланмагани айтилди.
"Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг БААГА кириши тақиқлангани ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва фейкдир.
Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда. Расмий манбалар бундай чоралар жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.
Фақат расмий ва тасдиқланган манбаларга ишонишингизни сўраб қоламиз", дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввал Дубайда ўзбекистонликлар иштирокида пичоқ рўй берган ва БАА визасиз режимни бекор қилиши эҳтимоли маълум бўлганди.