Отабек Шукуров фаолиятини Европада давом эттиради
Футболчи аввал БААнинг “Банияс” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини Сербияда давом эттиради.
Сурдулицанинг “Радник” жамоаси расман унинг трансферини эълон қилди.

30 ёшли футболчи ЖЧдан олдин БААнинг “Банияс” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.
Маълумот ўрнида, “Радник” айни пайтда 14 очко билан мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда. "Црвена Звезда" жамоаси чемпионат етакчиси саналади.




