platina.uz

БАА термаси футболчиси қамоқ хавфи туфайли Ўзбекистонга келмайди

Фабио де Лима 2013 йилда Ўзбекистон фуқароси паспортини олган ва БАА чемпионатида осиёлик легионер сифатида рўйхатдан ўтган. 

Спорт
14 октябрь, 9:49
БАА термаси футболчиси қамоқ хавфи туфайли Ўзбекистонга келмайди

БАА термасининг келиб чиқиши бразилиялик бўлган аъзоси Фабио де Лима Ўзбекистонга кела олмайди.

15 октябр куни Ўзбекистон ва БАА термалари Жаҳон чемпионати саралашида майдонга тушади.

Маълум бўлишича, "Ал Васл" клуби футболчиси 2013 йилда Ўзбекистон фуқароси паспортини олган ва БАА чемпионатида осиёлик легионер сифатида рўйхатдан ўтган. Бу ҳолат Ўзбекистонда текширувга сабаб бўлган ва бу рақамли паспорт аслида бошқа одамга тегишли экани маълум бўлган.

Шу боис Фабио ҳеч қачон Ўзбекистонга учиб келмайди.

Аввалроқ, "Насаф" ОЧЛда "Ал Васл"ни қабул қилган ва Де Лима Қаршига келмаганди.

Сўнгра "Ал Васл" "Пахтакор"га қарши ўйнади, унда ҳам Фабио келмади. У 15 октябрь кунги баҳсни ҳам ўтказиб юборади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+