Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинда иродали ғалабага эришди
Иккинчи таймда Аббосбек Файзуллаев жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унга жароҳат етказган саудиялик ўйинчига эса қизил карточка кўрсатилди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди.
Доҳа шаҳридаги “Жассим бин Ҳамад” стадионида кечган баҳс Фабио Каннаваро жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг биринчи бўлими кескин ҳужумлар остида ўтди. 19-дақиқада Саудия Арабистони дарвозабони Ҳомид Юсуф тўп узатишда қўпол хатога йўл қўйди ва бундан унумли фойдаланган Шерзод Эсонов тўпни дарвозабон устидан ошириб, ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, ўнг қанотдан узатилган тўпни Фирас Ал-Бурайкан боши билан дарвозага жойлаб, мувозанатни тиклади. 35-дақиқада эса стандарт вазиятдан сўнг Беҳруз Каримовнинг узатмаси ҳимоячилардан Шерзод Эсановга келиб тушди ва у яқин масофадан зарба йўллаб, дублни расмийлаштирди.
39-дақиқада Ҳусайн Норчаев ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди, бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат сабабли голни бекор қилди.
Иккинчи таймда Аббосбек Файзуллаев жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унга жароҳат етказган саудиялик ўйинчига қизил карточка кўрсатилди.
Иккинчи бўлимда гол урилмади ва Ўзбекистон Саудияни мағлубиятга учратди.





