Аҳоли маълумотлари алоҳида серверда хавфсиз сақланмоқда —Статистика қўмитаси
Рўйхатга олиш билан боғлиқ маълумотларининг хавфсизлиги бўйича хавотирга ўрин йўқлиги айтилган.

Ўзбекистонда миллионлаб фуқароларнинг маълумотлари тарқалгани асосга эга эмас.
Миллий статистика қўмитасида маълумотлар эҳтимолий сизиб чиқиши ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб, ўз томонларидан бундай ҳолат тўлиқ истисно этилишини маълум қилди.
census.stat.uz да ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, онлайн рўйхатга олиш якунланганидан сўнг Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида фойдаланиш учун чекловлар ўрнатилган.
Шу билан бирга, республика ичидаги баъзи фойдаланувчиларда ҳам мазкур сайтга киришда чекловлар (418 хатолик) кузатилиши мумкин. Онлайн рўйхатга олиш веб сайти census.stat.uz 2026 йилнинг 15-31 январь кунлари фаолият юритди.
Ушбу кунлари онлайн шаклда ўтказилган Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишда тўпланган барча маълумотлар, алоҳида серверда шифрланган ҳолда хавфсиз сақланмоқда.
"Юртдошларимизнинг рўйхатга олиш билан боғлиқ маълумотларининг хавфсизлиги бўйича хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламиз", дейилади Ўзстат хабарида.