platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

​Ўзбекистоннинг 27 миллиондан ортиқ фуқароси маълумотлари darknet’да сотувга чиқарилиши мумкин

Ўзини BUTTERFLY деб атайдиган хакерлар гуруҳи Адлия вазирлиги ҳузурида фаолият юритган собиқ Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасига кирганини даъво қилган. 

​Ўзбекистоннинг 27 миллиондан ортиқ фуқароси маълумотлари darknet’да сотувга чиқарилиши мумкин

​Darknet’да Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари сизиб чиққани ҳақида хабар тарқалди.

Ўзини BUTTERFLY деб атайдиган хакерлар гуруҳи Адлия вазирлиги ҳузурида фаолият юритган собиқ Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасига киргани ва 27 миллиондан ортиқ фуқаронинг маълумотларини қўлга киритганини даъво қилмоқда.

​Гуруҳ давлат органлари вакилларидан 2026 йил 2 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 08:00 га қадар улар билан боғланишни талаб қилган. Акс ҳолда, қўлга киритилган маълумотлар базасини очиқ савдога чиқариш билан таҳдид қилган.

​Хакерлар ўз даъволарига далил сифатида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг шахсий маълумотларини эълон қилган. Бироқ бу маълумотлар бутун маълумотлар базаси ўғирланганини ёки унда 27 миллиондан ортиқ фуқаронинг маълумотлари мавжудлигини тасдиқламайди.

​Дастурчилар darknet’даги саҳифанинг мавжудлигини аниқлаган, аммо давлат ахборот тизимига ҳақиқатан ҳам бузиб кирилгани, маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва сизиб чиқиш кўлами ҳозирча мустақил равишда тасдиқланмаган.

​Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни SafeRoad базасига ҳужум қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Тармоқларда SafeRoad иловасига уланган шахсларнинг шахсий маълумотлари турли аноним Telegram ботларда тарқаб кетган эди. Кейинчалик компания бу хабарларни расман рад қилди. Компанияга кўра, бу маълумотлар эски базадан олинган. Шу ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги “Киберхавфсизлик маркази” давлат муассасаси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда “AUTODOC” МЧЖ масъуллари томонидан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

​Бундан ташқари жорий йилнинг 2 февраль куни ижтимоий тармоқлар ва айрим каналларда гўёки 15 миллион фуқароларга тегишли маълумотлар сизиб чиққанлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid