platina.uz

Ўзбекистонга кириш учун электрон визани 3 кунда олиш имкони яратилади

Президент мазкур масала бўйича Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари ишлаши лозимлигини айтди. 

Жамият
7 февраль, 12:25
Ўзбекистонга кириш учун электрон визани 3 кунда олиш имкони яратилади

Ўзбекистонга кириш учун электрон визани 3 кунда расмийлаштириш имкони яратилади.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтди.

Президент хизматлар соҳасида рақобатбардошликни ошириш бевосита ҳудуд ва тармоқларни рақамлаштириш даражаси билан боғлиқлигини айтди.

Кадастр агентлигига кўчмас мулк манзилларининг ягона реестрини тез фурсатда охирига етказиш, Транспорт вазирлигига барча турдаги йўловчи транспортига чипта олиш имконини берадиган ягона платформани ишга тушириш кечикаётгани кўрсатиб ўтилди.

“Такрор айтаман. Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса – очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади”, - деди Президент.

Вазирлар Маҳкамасига ҳар бир вазир ва ҳокимга рақамлаштириш бўйича алоҳида KPI, аниқ вазифа ва муддатларни белгилаб бериш топширилди.

Мисол учун, Туризм қўмитаси туристлар меҳмонхона, дам олиш масканларини “брон” қилиш, авиа ва темир йўл, музей, театрга чипта сотиб олиш, гид ва таржимонларни ёллаш каби хизматларни масофадан туриб олиш имконини берадиган ягона платформани ишга тушириши лозим.

Ёки, Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари Ўзбекистонга кириш учун электрон визани 3 кунда расмийлаштириш имконини яратиши керак.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+