Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ етказиш расман бошланди

Ўзбекистон ҳар йили Россиядан тижорий шартнома асосида 2,8 миллиард куб метр газ сотиб олади.

Иқтисод
7 октябрь 2023 йил
Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ етказиш расман бошланди

Шавкат Мирзиёев, Владимир Путин ва Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш жараёнига старт беришди.

Келишувга кўра, Ўзбекистон ҳар йили Россиядан тижорий шартнома асосида 2,8 миллиард куб метр газ сотиб олади.

Эслатиб ўтамиз, июн ойида Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганди.

Олдинроқ эса Россия Ўзбекистон ва Қозоғистон билан табиий газ етказиб бериш ҳажмини ошириш масаласини муҳокама қилаётгани маълум бўлганди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+