Тошкентдаги ЙТҲда вафот этган ходим мукофотланди
Ҳосилбек Эшназаров 25 феврал куни 10-синф ўқувчиси содир этган ЙТҲда оғир жароҳат олиб, шифохонада оламдан ўтганди.

Тошкентдаги ЙТҲда вафот этган ходим мукофотланди. Бу ҳақда Президент фармони эълон қилинди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори, марҳум кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан мукофотланди.
У "мамлакатимиз ички ишлар органларидаги фидокорона меҳнати, юртимизда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлиги ва халқимиз осойишталигини сақлаш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликлар профилактикасини самарали амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, муқаддас қасамёдига содиқ қолган ҳолда ўз бурчини сидқидилдан ва юксак шараф билан адо этиб, мардлик ва фидойилик намунасини кўрсатгани, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун" мукофотланган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳосилбек Эшназаров 25 феврал куни пойтахтда 10-синф ўқувчиси содир этган ЙТҲда оғир жароҳат олиб, шифохонада вафот этганди.
