Ветнамда сайёҳлар кемаси ағдарилиб, 34 киши ҳалок бўлди
Ҳодисага кучли бўрон сабаб бўлган, 11 киши қутқарилган.

Ветнамда бўрон туфайли Wonder Sea туристик кемаси ағдарилиб, 34 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда VnExpress маҳаллий ҳокимиятга асосланиб хабар берди.
Шунингдек 11 киши қутқариб олинди, бортда жами 48 нафар сайёҳ ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган.
Ҳалонг сайёҳлик қайиқлари ассоциацияси вице-президенти Буи Конг Хоаннинг айтишича, йўловчилар орасида 14 ёшли бола ҳам бўлиб, у ағдарилиб кетган кеманинг ярим сув босган кабинасида тўрт соат вақт ўтказган.
"Кема ағдарилган ва йўловчилар салони қулфланган бўлса-да, кислород кириши учун этарли бўлган тахминан 50-60 см бўшлиқ бор эди, шунинг учун бола тирик эди", деб тушунтирди у.
Қутқарувчилар болани қутқариш учун деразани синдиришга мажбур бўлган.
Нашр қайд этишича, қидирув ишлари давом этмоқда, бироқ кучли ёмғир ва қоронғулик туфайли кўришнинг ёмонлашуви қутқарувчиларнинг ҳаракатларига сезиларли даражада тўсқинлик қилмоқда.
Аввалроқ Ғазода 32 киши ҳалок бўлганди.