platina.uz
Жаҳон

Туркия кемасига берилган зарба оқибатида Озарбайжон фуқаролари ҳалок бўлди

Фуқаролик кемасига Россия дрони томонидан зарба берилган. Кемада Ҳиндистон фуқаролари ҳам бўлган. 

Туркия кемасига берилган зарба оқибатида Озарбайжон фуқаролари ҳалок бўлди

Туркия кемасига берилган зарба оқибатида Озарбайжон фуқаролари ҳалок бўлди.

Қора денгизда Туркияга тегишли, маккажўхори ташиб кетаётган фуқаролик кемасига Россия дрони томонидан зарба берилган. Кемада Озарбайжон ва Ҳиндистон фуқаролари бўлган. Ҳалокат оқибатида 3 нафар экипаж аъзоси, жумладан кема капитани ҳалок бўлган, яна 1 кишининг тақдири аниқлаштирилмоқда. 11 нафар денгизчи қутқарилиб, улардан 1 таси жароҳатланган.

Украина Президенти Владимир Зеленский халқаро сувларда иккита Россия дронлари томонидан зарба берилган маккажўхори ташиётган Туркия юк кемаси экипажи таркибида Озарбайжон ва Ҳиндистон фуқаролари борлигини эълон қилди. Зеленский бу ҳақда ижтимоий тармоқларда ёзган.

​Унинг сўзларига кўра, ҳужумда кема капитани ҳалок бўлган. Яна бир экипаж аъзосининг тақдири ҳали ҳам текширилмоқда. Ўн бир экипаж аъзоси қутқарилган, улардан бири жароҳат олган.

​Президент Украина Қора денгизда вазиятни юмшатиш ва навигация хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир неча бор аниқ чоралар таклиф қилганини таъкидлади.

​Зеленский глобал озиқ-овқат хавфсизлигини тиклаш учун Россияга босим ўтказишга чақирди ва барча манфаатдор томонлар навигация хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиши кераклигини таъкидлади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid