platina.uz

“Титаник" ортидан. Океанда йўқолган саёҳатчилар ҳалок бўлгани эълон қилинди

Батискаф қолдиқлари ҳалокатдан далолат беради, аммо унинг сабаби номаълумлигича қолмоқда.

Жаҳон
23 июнь 2023 йил
“Титаник" ортидан. Океанда йўқолган саёҳатчилар ҳалок бўлгани эълон қилинди

Aтлантика океанидан “Титан” батискафи (сув ости аппарати) қолдиқлари топилди. Батискафдаги беш киши ҳалок бўлган, дея ҳисобланмоқда.

AҚШ қирғоқ хавфсизлиги маълумотларига кўра, Канаданинг Horizon Arctic кемасидан туширилган “Одиссей” сув ости кемаси “Титаник” кемаси ҳалокатга учраган жойдан тахминан 500 метр (1600 фут) узоқликда батискафнинг дум конусини ва корпуснинг бошқа қисмларини топди.

“Титаник” қолдиқлари 3800 метр чуқурликда жойлашган.

Батискаф қолдиқлари ҳалокатдан далолат беради, аммо унинг сабаби номаълумлигича қолмоқда.

Сувости қурилмасида бўлганларнинг жасадлари топиладими ёки йўқми, бу ҳам номаълум.

“Титан" экипажи таркиби қуйидаги шахслардан иборат эди: 58 ёшли британиялик тадбиркор ва тадқиқотчи Ҳамиш Хардинг, 48 ёшли покистонлик тадбиркор Шаҳзода Довуд ва унинг 19 ёшли ўғли Сулаймон, OceanGate директори 61 ёшли Стоктон Раш ва 77 ёшли француз тадқиқотчиси Пол Aнри Наржолет.

Эслатиб ўтамиз, афсонавий “Титаник” чўккан жойга саёҳатни бошлаган “Титан" ўтган якшанба куни, 18 июнда сувга туширилган ва бироз ўтиб ундан сигналлар келиши тўхтаган. Шундан сўнг АҚШ бошчилигидаги давлатлар қидирув-қутқарув тадбирларини олиб бордилар. Афсуски, қидирув ишлари муваффақиятли тугамади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+