platina.uz
Жамият

Тошкент шаҳар ИИББ инспектори қўлга олинди

У ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига пул талаб қилган. 

Тошкент шаҳар ИИББ инспектори қўлга олинди

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига пул талаб қилган инспектор ушланди.

Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг Патруль-пост хизмати инспектори хизмат мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда ўзганинг ишончига кирган.

У фуқаронинг Навоий вилоятида яшовчи, 1995 й.т. танишини давлат имтиҳонидан муваффаққиятли ўтказиб, унга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтади.

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда инспектор 1500 АҚШ доллари ва кириш имтиҳони учун тўланиши лозим бўлган 1 млн 900 минг сўм пул маблағларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввал Миробод тумани ички ишлар бошқармасининг бўлинма бошлиғи ушланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid