platina.uz
Жамият

Тошкент шаҳар ИИББнинг 2 тезкор ходими қўлга олинди

Ходимлардан бири гиёҳвандлик моддаси иши гумондорни жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига 2200 доллар талаб қилган. 

Тошкент шаҳар ИИББнинг 2 тезкор ходими қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББнинг 2 нафар тезкор ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда ўз хизмат мавқеиларини суиистемол қилган ҳолда, шахсий бойлик орттиришни режалаштирган Тошкент шаҳар ИИББ 2 нафар тезкор вакилининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Хусусан, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Жиноят қидирув бўлими катта тезкор вакили Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор вакили билан келишган ҳолда, Олмазор туманида яшовчи, 1982 й.т. фуқаронинг ёнидан 3 гр “гашиш” моддаси топилганлиги ҳолати юзасидан ўзининг иш юритувида бўлган терговга қадар текширув ҳужжатлари доирасида гумондорни жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 1000 АҚШ доллари олади.

Аммо, у қолган 1200 АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ катта тезкор вакили ҳам процессуал тартибда ушланди.

Ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан мазкур катта тезкор вакилларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid