platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Андижонда 837 кишини қоғозда “ишга киритиб”, камбағаллик реестридан чиқариб юборилгани аниқланди

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги “Марҳамат агропилла” МЧЖ раҳбари ҳамда туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари 837 кишини фақат қоғозда ишли қилган.

Андижонда 837 кишини қоғозда “ишга киритиб”, камбағаллик реестридан чиқариб юборилгани аниқланди
Фото: Wikipedia

МЧЖ раҳбари жиноий жазога тортилди. Суд ҳукмида келтирилишича, “Марҳамат агропилла” МЧЖ раҳбари А.А. ҳамда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари Ш.Ж. тил бириктириб мазкур ҳолатни содир қилган.

Икки шахс ижтимоий реестрида рўйхатда турувчи 837 кишининг шахсга доир маълумотларини ноқонуний равишда йиғган. Сўнгра уларни “Марҳамат агропилла” МЧЖга ишга қабул қилингани ва 2025-йил май-октябрь ойларида гўёки жамиятда ишлагани, уларга, 6,3 млн сўм иш ҳақи ҳисоблангани ҳақида сохта маълумотлар киритишган.

Шу тариқа, иш билан таъминланганлик важи билан юзлаб фуқароларни камбағаллик реестридан чиқариб юборилган. Оқибатда камбағаллик растридаги 78 кишига тўланиши лозим бўлган моддий ёрдам пуллари тўланмай қолган.

А.А. судда ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини айтиб, суддан енгиллик сўраган.

ЖИБ Марҳамат туман суди ҳукми билан А.А. Жиноят кодексининг 141-2-моддаси (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми “а, г” бандлари, 28,205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди ҳамда 28,209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан айбли деб топилган. Унга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ундирган ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid