Шоҳруҳ Ғиёсов Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби лавозимидан олинди
У 2019 йил 10 октябрдан бери ушбу лавозимни эгаллаб келаётганди.

Шоҳруҳ Ғиёсов Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар берди.
Айтилишича, Ғиёсовнинг кейинги фаолияти ички ишлар тизимида бўлмайди.
У 2019 йил 10 октябрда Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи — ички ишлар вазирининг матбуот котиби этиб тайинланганди. Ғиёсов ички ишлар органларидаги фаолиятини 1996 йилдан бошлаб, шу кунга қадар турли лавозимларда хизмат қилиб келган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасига раҳбарлик қилган. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори илмий даражасига (PhD) эга.





