Бекмурод Абдуллаев янги лавозимга тайинланди
У Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш департаментини бошқаради. Абдуллаев аввал Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи сифатида ишлаган.

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев Тошкентнинг Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи этиб тайинланди. Мазкур маълумотни Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ОАВга тасдиқлаган.
Тайинлов ҳақидаги буйруқ 24 сентябр куни имзоланган.
Ушбу тайинловдан олдин генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Ички ишлар вазирининг ўринбосари ва Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимларида ишлаган. У 2025 йил ноябрь ойида ушбу лавозимдан озод қилинган эди.
2026 йил январ ойида Абдуллаев ва Жазони ижро этиш бош бошқармасининг (ЖИББ) собиқ бошлиғи Рустам Турсуновга қарши жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди. Иш Ички ишлар вазирлигида давлат харидлари пайтида давлат маблағларини ўзлаштириш билан боғлиқ.




