platina.uz
Жамият

​Мурожаатларни кўриб чиқишда масъулиятсизликка йўл қўйган 151 амалдор ишдан олинди

Январ-август ойларида Президент Халқ қабулхоналари томонидан давлат органлари ва ташкилотларига таъсир чоралари кўриш бўйича жами 5 486 та ҳужжат киритилди. 

​Мурожаатларни кўриб чиқишда масъулиятсизликка йўл қўйган 151 амалдор ишдан олинди

​Мурожаатларни кўриб чиқишда масъулиятсизликка йўл қўйган 151 амалдор ишдан олинди.

2026 йилнинг январ-август ойларида Президент Халқ қабулхоналари томонидан мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйган камчиликлари юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига таъсир чоралари кўриш бўйича жами 5 486 та ҳужжат киритилди.

2026 йилнинг январь-август ойлари давомида фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда ижро интизомини таъминлаш ҳамда қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш борасида тизимли тадбирлар амалга оширилди.

​Ҳисобот даврида соҳа бўйича жами 1 386 та тақдимнома, 642 та талабнома, 495 та ахборот ҳамда 2 963 та кўрсатма киритилди.

​Ўтказилган таҳлилларга кўра, киритилган ҳужжатларнинг асосий қисми қуйидаги вазирлик ва идоралар ҳиссасига тўғри келади:

​Энг кўп тақдимномалар:

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (233 та), Маҳаллалар уюшмаси (218 та) ҳамда Мажбурий ижро бюроси (158 та) тизимларига киритилган.

​Энг кўп кўрсатмалар: Маҳаллалар уюшмаси (246 та), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (212 та) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги (210 та) тизимларига берилган.

​Энг кўп талабномалар: Маҳаллий ҳокимликлар (62 та), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (59 та) ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (47 та) тизимларига юборилган.

Мурожаатларни кўриб чиқишда масъулиятсизликка йўл қўйган ва қонунбузилиш ҳолатларини содир этган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий таъсир чоралари кўрилди:

​Расман огоҳлантириш: 1 335 та

​Ҳайфсан: 833 та

​Лавозимидан озод этиш: 151 та

​Маъмурий жавобгарлик: 150 та

​Жарима: 89 та

​Лавозими пасайтирилиши: 8 та

​Маънавий зиён учун компенсация: 3 та

​Моддий зарар қопланиши: 1 та

​Мурожаатлар билан ишлаш соҳасида ижро интизомини мустаҳкамлаш ва фуқаролар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш борасидаги назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid