Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳар ҳокимлигига тасдиқланди

У 2023 йил март ойидан ҳоким вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётганди. 

Жамият
3 апрель, 12:08
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳар ҳокимлигига тасдиқланди

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди

У 2023 йилнинг март ойида Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. 

Шавкат Умрзоқов Президент Шавкат Мирзиёев қатнашаётган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши навбатдан ташқари сессиясида лавозимга тасдиқланган.

Умурзоқов Шавкат Буранович 1979 йилда туғилган.

2022 йил 22 февраль куни Умурзоқов Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти этиб тайинланган.

2018-2023 йилларда "Ўзавтосаноат" компанияси раҳбари.

2013-2018 йилларда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш департаментини бошқарган.

2011 йилнинг июнь ойидан 2013 йилнинг сентябригача Тошкент вилояти прокуратурасида уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+