platina.uz
Иқтисод

"Евроосиё банки" тугатилади

Банк томонидан устав капитали миқдори бўйича белгиланган энг кам талаб ва бошқа шартлар бажарилмаган. 

"Евроосиё банки" тугатилади

"Евроосиё банки" Марказий банк қарорига кўра тугатилади.

Ушбу акциядорлик жамиятидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Марказий банк Бошқарувининг 2025 йил 27 августдаги 22/1-сонли қарорига мувофиқ “Евроосиё Банки” акциядорлик жамиятидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди.

Банк томонидан устав капитали миқдори қонунчиликда белгиланган энг кам талабларга мувофиқлаштирилмаганлиги ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа талаблар бажарилмаганлиги сабабли ушбу қарор қабул қилинди, дейилади хабарда.

“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан, банкни мажбурий тугатиш ҳамда тугатиш комиссиясини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Банк ҳақида

"Евросиё банки" АЖ (АО "Евразийский банк") - Қозоғистоннинг 30 йиллик ривожланиш тарихига эга тижорат банки ҳисобланади. У активлари бўйича мамлакатнинг энг йирик банклари ўнталигига киради, чакана банк бозорида етакчи ўринни эгаллайди, корпоратив мижозлар ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун кенг кўламли хизматлар кўрсатади.

Ушбу банк 2024 йил бошида Ўзбекистон бозорига кирганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid