platina.uz

Барча давлат банклари раҳбарияти ёппасига жазоланди

Бу ҳақда Platina.uz сайтига бир-биридан мустақил бир неча манба тасдиқлади.

Жамият
21 март, 10:54
Барча давлат банклари раҳбарияти ёппасига жазоланди

Барча давлат банклари раислари, уларнинг ўринбосарлари ва ушбу банклар филиаллари бошқарувчилари ўз вазифасидан озод этилган.

Бу ҳақда Platina.uz сайтига бир-биридан мустақил бир неча манба тасдиқлади. Президент топшириғига кўра, улар вазифаларини вақтинча бажарувчи этиб қайта тайинланган.

Бироқ ҳеч қайси давлат банклари сайтлари ва расмий саҳифаларида бу ўзгариш бўйича маълумот киритилмаган.

Ҳозирча Марказий банк ушбу ҳолатга изоҳ бергани йўқ ва ёппасига ҳайдалиш сабабини очиқламаяпти.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+