platina.uz
Спорт

Жалолиддин Машариповнинг ЖЧда қатнашиши сўроқ остида қолди

Оғир жароҳат олган Машарипов жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. 

Жалолиддин Машариповнинг ЖЧда қатнашиши сўроқ остида қолди

Ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машарипов жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.

Футболчининг Жаҳон чемпионатигача тикланиб улгура олиши ҳозирча номаълум.

Ўзбекистон футбол терма жамоаси вингери Жалолиддин Машарипов жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Бу ҳақда футболчи тўп сураётган Эроннинг “Истиқлол” клуби матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, операция Эрон ҳудудидан ташқарида ўтказилган. Аввалроқ футболчи оғир жароҳат олгани ва уни дастлаб консерватив усулда даволашга ҳаракат қилингани, бироқ бу кутилган натижани бермагач, жарроҳлик амалиётига мурожаат қилишга тўғри келгани ҳақида хабар қилинган эди.

Қайд этиш жоизки, Жалолиддин Ўзбекистон терма жамоасининг етакчиларидан бири ҳисобланади.

Ҳозирча футболчи Жаҳон чемпионатигача тикланиб, оптимал спорт формасини қайта тиклай оладими ёки йўқми — номаълум.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid