platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Спорт

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Корея Республикасига имкониятни бой берди

6-дақиқада Сон Ҳён Мин жарима зарбасини аниқ бажариб, ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқада О Се Ҳун боши билан зарба йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол этди. Ўзбекистонлик футболчиларда ҳам қатор  вазиятлар юзага келди, бироқ кореяликлар дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди. 

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Корея Республикасига имкониятни бой берди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Корея Республикасига ютқазди.

Ўзбекистон миллий жамоаси 6 октябр куни Йонгин шаҳрида Жанубий Корея миллий жамоасига қарши ўртоқлик баҳсини ўтказди ва икки тўп фарқи билан бой берди.

6-дақиқада Сон Ҳён Мин жарима зарбасини аниқ бажариб, ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқада О Се Ҳун боши билан зарба йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол этди. Ўзбекистонлик футболчиларда ҳам қатор вазиятлар юзага келди, лекин тўпни дарвозага аниқ йўллайдиган футболчи етишмади.

Шу билан Ўзбекистон миллий жамоасининг ФИФА кунларидаги ўйинлари якунланди.

Аввалроқ, Ўзбекистон 24 сентябр куни Фарғонада Эронни 3:1 ҳисобида, 1 октябр куни Тошкентда Сурияни 4:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid