Гулистондаги йирик ёнғин ўчирилди
Ҳодиса оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмади.
Жамият
2 июнь, 8:30
Гулистон шаҳридаги омборда содир бўлган йирик ёнғин ўчирилди.
Гулистон шаҳар ҳудудида жойлашган лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш омборида содир бўлган ёнғин бўйича қўшимча маълумот берилди.
Содир бўлган ёнғиндан бинонинг том қисми ҳамда бино ҳудудида бўлган иккита юк ташувчи автомобил қисман зарарланган, дейилади Сирдарё ФВБ хабарида.
Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат 23:35 да тўлиқ ўчирилди.
Ҳодиса оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмади. Ёнғин бартараф этилиши Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти томонидан назоратга олинган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.