Гулистондаги омборда катта ёнғин чиқди
Ёнғинни ўчириш ҳаракати ҳамон давом этмоқда.
Жамият
1 июнь, 22:32
Бугун соат тахминан 21:35 ларда Гулистон шаҳридаги Маънавият маҳалласида жолашган лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш омборида ёнғин чиқди.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, воқеа жойига зарурий ёнғин-қутқарув автомобиллари ва воситалари жалб этилган. Ҳозир ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Айтилишича, ҳолат вилоят ҳокимлиги, ФВБ, ИИБ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.