Сирдарёда кўп қаватли уй, Хоразмда эса бозор ёниб кетди

Ҳар иккала ҳолат юзасидан қурбонлар кузатилмаган. 

Жамият
18 июнь, 10:17
Сирдарёда кўп қаватли уй, Хоразмда эса бозор ёниб кетди

Хоразмда бозор, Сирдарёда эса кўп қаватли уй ёниб кетди. ФВВ мазкур ҳодисалар тафсилотини эълон қилди. 

Жорий йилнинг 17 июнь куни соат 20:40 да Янгиер шаҳар "Фазилат" МФЙда жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлган. 

Натижада битта яшаш хонадонининг 50 кв.м том қисми ёнган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 21:05 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин натижасида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган.

18 июнь куни соат 02:30 да Ҳазорасп тумани "Боғдор" МФЙ ҳудудида жойлашган "Ҳазорасп унверсал савдо комплекси" АЖ ҳудудида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Хабарга асосан  ёнғин-қутқарувчилар соат 02:35 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 04:04 да тўлиқ бартараф қилинган. Савдо комплекси ҳудудининг 4200 кв.м майдони сақлаб қолинган.  

Ёнғин натижасида 300 кв.м майдонда аралаш турдаги моллар савдо дўконлари ёниб зарарланган.

Ёнғиннинг юзага келиш сабаби ҳамда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+