platina.uz
Жамият

"Фармацевтикада коррупцион схема авж олиб кетган"

Шу мақсадда Ўзбекистонда электрон рецепт амалиёти йўлга қўйилмоқда.

"Фармацевтикада коррупцион схема авж олиб кетган"

Фармацевтикада коррупцион схемалар ривожланиб кетган, демоқда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов.

“Битта дори воситаси 82 та ном билан мамлакатга олиб келинмоқда. Бунда коррупцион схемалар ҳам ривожланиб кетган”, деди Абдулла Азизов.

Айни пайтда Абдулла Азизов бошчилигида рецептсиз олиб кириладиган дори воситалари ҳақида онлайн анжуман бўлиб ўтмоқда.

Унда айтилишича, Ўзбекистонда рецептсиз бериладиган дорилар сони 11 825 тани ташкил этяпти.

Мамлакатга импорт қилинаётган 4971 та дори тури фақат Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилади. Энг кўп дори воситалари асосан Ҳиндистондан кириб келмоқда.

"Электрон рецепт" тизими ҳозирда Тошкент шаҳри ва норматив ҳужжатлар билан белгиланган 15 та туманда жорий этилмоқда. Тизимни бутун республика бўйлаб кенгайтириш 2026 йил охиригача босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бу — натижаларни таҳлил қилиш, аниқланган ташкилий ва техник муаммоларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади. Кўзланган мақсад — заиф жиҳатларни аниқлаш ва тўлиқ жорий этишдан олдин механизмларни такомиллаштиришдан иборат.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid