Улуғбек Рашитов кетма-кет иккинчи бор олимпиада чемпионига айланди
Ўзбекистоннинг мусобақадаги олтин медаллари сони иккитага етди.

Улуғбек Рашитов икки карра Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган илк ўзбек таэквондочисига айланди.
68 кг вазн тоифасида иштирок этган Рашитов финалда иорданиялик Заид Каримни 2:Х ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 2 та олтин ва 2 та бронзани ташкил этмоқда.
Улуғбек Рашитов Токио-2020 олимпиадасида ҳам олтин медални қўлга киритганди.