Элбек Султонов Ўзбекистонга учинчи олтин медални келтирди

Мамлакат делегацияси ҳисобида ҳозирча 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза мавжуд. 

Спорт
31 август, 14:21
Элбек Султонов Ўзбекистонга учинчи олтин медални келтирди

Элбек Султонов Ўзбекистон делегациясига учинчи олтин медални тақдим қилди. 

Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида делегация яна бир олтин медалга сазовор бўлди. Мазкур медални пара енгил атлетикачи Элбек Султонов келтирди. Ядро улоқтириш бўйича Ф12 классида кечган баҳсларда юртдошимиз 16.45 метр қайд этишга эришди. 

Мазкур натижадан кейин Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронзани ташкил қилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+