Разамбек Жамалов Ўзбекистонга олтинчи олтин медални келтирди
У эркин кураш бўйича чемпионлик баҳсида япониялик Даичи Такатанини мағлубиятга учратди.
Спорт
10 август, 23:11
Разамбек Жамалов – Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпионига айланди.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобида олтинчи олтин медал қўлга киритилди.
Мазкур медалга эркин курашчи Разамбек Жамалов муаллифлик қилди. -74 кг вазн тоифасида иштирок этган Жамалов чемпионлик баҳсида япониялик Даичи Такатанини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронзага етди.