Президент Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазиз Муллажонов билан мулоқот қилди
Ушбу ғалабалардан сўнг Ўзбекистон ўз тарихида илк бор рекорд бешта олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олимпиада чемпионлари билан гаплашди.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига навбатдаги 2 та олтин медални келтирган ва уларнинг сони бўйича рекорд кўрсаткичга эришилишига ҳисса қўшган спортчилар - боксчилар Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажонов билан телефон орқали суҳбатлашди.
"Бокс бўйича Ўзбекистон дунёда тенгсиз эканини яна бир карра исботлаганингиз учун миннатдорлик билдириб, табрикламоқчиман. Халқимизнинг чинакам қаҳрамонлари бўлдингиз. Янги Ўзбекистоннинг янги ёшларига жуда катта ўрнак, намуна бўлаяпсизлар. Юртимиз ўғлонлари нималарга қодир эканликларини бутун дунё ҳамжамияти кўриб турди ва мен сизлардан ғурурланаман", - деди президент.
Президент юқори натижаларга эришаётган олимпиячиларимизга, бутун терма жамоамизга ўзининг қизғин саломини етказишни сўради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон тарихда илк бор олимпиадада бешта олтин медал қўлга киритди.