Асадхўжа Мўйдинхўжаев олимпиада чемпионига айланди
Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони тўрттага етди.
Спорт
10 август, 0:54
Асадхўжа Мўйдинхўжаев Ўзбекистон делегациясига тўртинчи олтин медални тақдим этди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асадхўжа Мўйдинхўжаев -71 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди.
Финал жангида у мексикалик Марко Алваресни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар айни пайтга келиб 4 та олтин ва 3 та бронзани ташкил қилмоқда.