platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

АҚШда 1 млн доллар пул ютган ноқонуний муҳожир қамоққа олинди

Салвадорлик Ариел Антонио Веласкеса-Моралес 2013 йилда Техас штатидан АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. 

АҚШда 1 млн доллар пул ютган ноқонуний муҳожир қамоққа олинди

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) ходимлари Массачусетс штатида лотереядан 1 миллион доллар ютиб олган ноқонуний муҳожирни ҳибсга олишди.

​Fox News журналисти Билл Мелугин бу ҳақда хабар берди. Унинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган Ариел Антонио Веласкеса-Моралес ICE қидирув рўйхатида бўлган ва Салвадорда туғилган. У 2013 йилда Техасда АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ҳамда мамлакатдан депортация қилинган эди.

​18 ноябрь куни Массачусетс лотерея ташкилотчилари ғолибга 1 миллион долларлик чекни топширишди ва уч кундан кейин унинг суратини ижтимоий тармоқларга жойлаштиришди.

​Кўп ўтмай, ICE ходимлари муҳожирнинг уйига етиб келишди. Салвадорлик эркак қочишга уринган, аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари уни ушлаб, ҳибсга олишди.

​Массачусетс қонунларига кўра, лотереяда иштирок этиш ва ютуқ олиш учун АҚШ фуқароси бўлиш шарт эмас — фақат 18 ёшга тўлганини исботлаш кифоя.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid