platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Эрон судлари АҚШдан 290 миллиард доллар товон ундириш ҳақида қарор чиқарганини билдирди

Бу компенсация АҚШнинг йиллар давомида мамлакатга нисбатан зарарини қамраб олади.
 

Эрон судлари АҚШдан 290 миллиард доллар товон ундириш ҳақида қарор чиқарганини билдирди
Фото: Andaolu Agency

Эрон суд тизими вакилининг айтишича, мамлакат судлари АҚШнинг ўнлаб йиллар давомида амалга оширган ҳаракатлари учун жами 290 миллиард доллар товон ундириш ҳақида қарор чиқарган. Бу баёнот Эрон давлат телевидениеси орқали эълон қилинди.


"Эрон суд тизимининг адвокатлар маркази раҳбари Ҳасан Абдолиёнпур душанба куни: «Ички судларда америкаликлардан 290 миллиард доллар миқдорида товон ундириш ҳақида қарорлар чиқишига эришдик", — деди.

Давлат телевидениеси хабарига кўра, товон талаблари АҚШнинг бир неча ўн йиллик даврни қамраб олган ҳаракатлари билан боғлиқ.

Яқин Шарқдаги уруш 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг Эрон ҳудудига зарбалари билан бошланган. Ҳужумларда Эрон олий раҳбари Али Хоманаий ҳалок бўлган. Эрон бунга жавобан минтақа мамлакатлари бўйлаб ракета ва дронлар учирган. Теҳрон бу зарбалар АҚШ ва Исроилнинг мазкур мамлакатлардаги базалари ҳамда объектларига қаратилганини билдирган.

АҚШ ва Эрон ўртасида июнь ойида Исломободда имзоланган англашув меморандуми тинчлик келишувига йўл очиши кўзда тутилган эди. Ҳужжатда Вашингтон ва унинг минтақадаги ҳамкорлари Эронни қайта тиклаш ҳамда иқтисодий ривожлантириш учун камида 300 миллиард доллар ажратиш режасини ишлаб чиқиши ҳақидаги банд ҳам бор эди.

Бундан ташқари, Эрон ядро дастури билан боғлиқ масалалар сабаб АҚШнинг ўнлаб йиллардан бери давом этаётган оғир санкциялари остида қолмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid