Трамп Эронга қарши уруш учун пул 2027 йил январгача етишини айтди
АҚШ лидери 2027 йил январ ойи бошида Демократик партия АҚШ Конгресси устидан назоратни қўлга киритгандан сўнг, унинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар давом эттириш имконияти чекланган бўлиши мумкинлигини тан олди.

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар учун маблағ 2027 йил январь ойи охиригача етишини маълум қилди.
Америка етакчиси бу баёнотни New York Post нашрига берган интервюсида айтди.
Шунингдек, Трамп 2027 йил январ ойи бошида Демократик партия АҚШ Конгресси устидан назоратни қўлга киритгандан сўнг, унинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар давом эттириш имконияти чекланган бўлиши мумкинлигини тан олди.
Америка президентининг сўзларига кўра, АҚШ Эрон билан қарама-қаршиликда ғалаба қозонмоқда. Бироқ, у демократлар можарони эрта тугатиш орқали унинг натижасини ўзгартириши мумкинлигидан хавотир билдирди.
“Агар демократлар буни қилсалар, улар шунчаки ғалабани олиб, уни мағлубиятга айлантирадилар”, деди Трамп.
Аввалроқ АҚШ Сенати Эрон билан урушни тугатиш тўғрисидаги таклифни рад этгани ҳақида хабар берилган эди.





