platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Трамп ўзбек айвонлари учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

 У ўз постини ижтимоий тармоқдаги саҳифалари, хусусан, Truth Social’да ёзиб қолдирди. АҚШ президенти совғани Америка мустақиллигининг 250 йиллиги учун муносиб тортиқ деб атади. 

Трамп ўзбек айвонлари учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Доналд Трамп совға қилинган ўзбек айвонлари учун президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

У ўз постини ижтимоий тармоқдаги саҳифалари, хусусан, Truth Social’да ёзиб қолдирди. АҚШ президентига кўра, бу Америка мустақиллигининг 250 йиллиги учун муносиб тортиқ.

“Мен Ўзбекистоннинг юксак ҳурматга сазовор президенти Шавкат Мирзиёевга мамлакатимиз мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан менга совға қилинган гўзал ўзбек айвонлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман.

Ўтган ҳафтада айвонларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон элчиси Фурқат Сидиқов ва ички ишлар вазири Даг Бургум иштирок этди. Маросим вақтида Marine One вертолётида ҳудуд устидан учиб ўтиш мен учун катта шараф бўлди. Айвонлар эса ажойиб даражада чиройли”, деб ёзди Трамп.

“Ўзбекистонлик моҳир усталар бир неча ой давомида оилаларидан узоқда бўлиб, ватанларини тарк этиб, оғир об-ҳаво шароитида 200 йиллик тоғ ёнғоғи дарахтларидан ушбу айвонларни маҳорат билан қуришди. Улар ҳақиқий истеъдод эгалари!

Трамп ўзбек айвонлари учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
Трамп ўзбек айвонлари учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
Трамп ўзбек айвонлари учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Бу совғани “шахсий” мулк сифатида сақлаб қолиш ўрнига, ушбу гўзал айвонларни жамоатчиликка тақдим этишга қарор қилдим. Улар Тидал Басин ҳудудининг бевосита ёнида, Жефферсон ёдгорлиги ва Вашингтон монументи манзараси кўриниб турадиган жойда, бугун хавфсиз ва гўзал пойтахтимизда жойлашади”, дея ёзади Трамп.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid