platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

КХДР Трампнинг музокара таклифларини жавобсиз қолдирди

Аввалроқ Хитойда Ким Чен Ин ва Трамп учрашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо бу ўз тасдиғини топмади. 

КХДР Трампнинг музокара таклифларини жавобсиз қолдирди

Шимолий Корея ядро қуроллари сонини ошириб, Трампнинг музокара таклифларини жавобсиз қолдирган. Бу ҳақда The Wall Street Journal ххабар бберди.

Нашр маълумотларига кўра, Ким Чен Ин ва Трампнинг 2019 йилдаги сўнгги учрашувидан буён Шимолий Кореянинг ядро каллаклари сони қарийб 60 тага етган. Янги сунъий йўлдош тасвирлари мамлакатда уранни бойитиш корхонаси ҳам кенгайганини кўрсатмоқда.

АҚШ президенти сифатидаги биринчи муддати давомида, 2016 йилдан 2020 йилгача, Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан уч марта учрашиб, уни Пхеньян ядровий дастуридан воз кечиши хавфсиз эканлигига ишонтиришга ҳаракат қилган.

​2024 йилда Оқ уйга қайтганидан сўнг, Трамп мулоқот ўрнатишга уринишларини давом эттирди. Аммо энди Ким Чен Ин Вашингтондан келаётган барча сигналларни эътиборсиз қолдирмоқда.

​Масалан, 2025 йилда Трамп Шимолий Корея етакчиси билан телефон орқали боғланишга ҳаракат қилди. Аммо Пхеньяндан бу канал орқали алоқа қилиш таклифига ҳеч ким жавоб бермади. Трамп ҳатто бу муаммони билвосита тан олди ва "уларда ядровий қуроллар кўп, аммо телефон алоқаси ёмон" эканлигини таъкидлади.

АҚШнинг Шимолий Корея билан музокараларни қайта бошлашга уринишлари эса ҳозирча натижа бермаган.

Аввалроқ Хитойда Ким Чен Ин ва Трамп учрашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо бу ўз тасдиғини топмади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid