platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкент вилоятида биофармацевтика ва илғор даволаш усулларига бағишланган халқаро конференция ўтказилади

Анжуман дастуридан пленар ва секциявий маърузалар, шунингдек, постер тақдимотлари ўрин олган. Иштирокчилар тадбирда бевосита (офлайн) ёки онлайн тарзда қатнашиш имкониятига эга.

Тошкент вилоятида биофармацевтика ва илғор даволаш усулларига бағишланган халқаро  конференция ўтказилади

Жорий йилнинг 4–5 декабрь кунлари Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти ҳамда Фармацевтика техник университети ҳамкорлигида «Биофармацевтик ишланмалар ва илғор даволаш усуллари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади.

«Илмий кашфиётдан инновацион биофармацевтик маҳсулотгача» шиори остида ўтказиладиган мазкур нуфузли анжуманда соҳа олимлари, тадқиқотчилар ва фармацевтика индустрияси вакиллари ўз илмий натижаларини тақдим этиб, янги ишланмаларни амалиётга кенг жорий этиш истиқболларини муҳокама қиладилар.

Конференция иши қуйидаги олтита асосий йўналишни қамраб олади:

  • Биофармацевтика, биотехнология ва ўзак ҳужайра технологиялари;
  • Нанотиббиёт ва дори воситаларини манзилли етказиш;
  • Дори воситаларини ишлаб чиқиш, GMP стандартлари ва технологиялар трансфери;
  • Молекуляр биология, омикс технологиялари ва диагностика;
  • Табиий маҳсулотлар ва биологик фаол бирикмалар;
  • Вакциналар, иммунология ва зардоб технологиялари.

Анжуман дастуридан пленар ва секциявий маърузалар, шунингдек, постер тақдимотлари ўрин олган. Иштирокчилар тадбирда бевосита (офлайн) ёки онлайн тарзда қатнашиш имкониятига эга.

Ташкилий қўмита маълумотига кўра, тезис, мақола ва маъруза таклифлари 2026 йил 30 ноябрга қадар nationalbio@pharm.gov.uz электрон манзили орқали қабул қилинади. Саралаб олинган илмий материаллар ОАК рўйхатига киритилган «Pharmacy, Immunity and Vaccine» журналининг махсус сонида бепул чоп этилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid