platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

45 дан ортиқ мамлакат иштирокида Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ва инвестиция форуми бошланди

Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ўттиз йилдан ортиқ вақт мобайнида Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда дунёнинг турли давлатларидан туризм соҳаси етакчи вакилларини бир майдонда бирлаштириб келаётган нуфузли халқаро платформа ҳисобланади. Жорий йилда ярмарка экспозициясида Беларус, Чехия, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Эрон, Италия, Малайзия, Малдив ороллари, Озарбайжон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Таиланд, Туркманистон, Туркия, Ўзбекистон, Хитой/ Гонконг ва Ветнам давлатларидан компания ҳамда ташкилотлар иштирок этади.

45 дан ортиқ мамлакат иштирокида Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ва инвестиция форуми бошланди

2026 йил 25–27 ноябрь кунлари CAEx Uzbekistan кўргазмалар мажмуасида “Ипак йўлида туризм” 31-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ҳамда Биринчи халқаро туризм инвестиция форуми бўлиб ўтади. Тадбирда 45 дан ортиқ мамлакат вакиллари, 600 дан зиёд хорижий компания ва 20 га яқин халқаро ташкилотлар иштирок этиши кутилмоқда. Дастур доирасида халқаро туристик йўналишлар ва Ўзбекистоннинг инвестиция имкониятлари тақдимотлари, ишбилармонлик музокаралари ҳамда соҳани ривожлантириш истиқболларига бағишланган муҳокамалар ўтказилади.

Тадбир ташкилотчилари — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ва унинг ҳузуридаги “Миллий PR-маркази” давлат муассасаси. Кўргазма оператори — Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси.

Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ўттиз йилдан ортиқ вақт мобайнида Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда дунёнинг турли давлатларидан туризм соҳаси етакчи вакилларини бир майдонда бирлаштириб келаётган нуфузли халқаро платформа ҳисобланади.

Жорий йилда ярмарка экспозициясида Беларусь, Чехия, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Эрон, Италия, Малайзия, Малдив ороллари, Озарбайжон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Таиланд, Туркманистон, Туркия, Ўзбекистон, Хитой/ Гонконг ва Ветнам давлатларидан компания ҳамда ташкилотлар иштирок этади.

Миллий павилонларда маданий-тарихий йўналишлар, денгизбўйи ва тоғ курортлари, гастрономик саёҳатлар, соғломлаштириш дастурлари ҳамда янги туристик маҳсулотлар намойиш этилади.

45 дан ортиқ мамлакат иштирокида Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ва инвестиция форуми бошланди
45 дан ортиқ мамлакат иштирокида Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ва инвестиция форуми бошланди

Жумладан, Ажария ташриф буюрувчиларни Грузиянинг Қора денгиз соҳилидаги дам олиш имкониятлари билан, Беларусь санаторий-курорт ва экологик туризм йўналишлари билан, Малайзия Visit Malaysia 2026–2027 кампанияси доирасидаги туристик манзиллари билан, Гонконг эса шаҳар туризми ва маданий ҳордиқ имкониятлари билан таништиради.

Ўзбекистон мамлакатнинг барча 14 ҳудуди, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрининг туризм салоҳиятини намойиш этади. Ҳудудий экспозицияларда Буюк ипак йўли бўйлаб жойлашган тарихий шаҳарлар, табиий ва тоғ туризми йўналишлари, гастрономия, ҳунармандчилик, соғломлаштириш туризми ҳамда янги саёҳат имкониятлари тақдим этилади.

45 дан ортиқ мамлакат иштирокида Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ва инвестиция форуми бошланди

Ярмарканинг ишбилармонлик дастуридан B2B учрашувлар, туристик маҳсулотлар тақдимотлари, соҳавий муҳокамалар ва халқаро ҳамкорлар билан музокаралар ўрин олган. Ташриф буюрувчилар туроператорлар, авиакомпаниялар, меҳмонхоналар ва дам олиш ҳудудларининг таклифлари билан танишиш, шунингдек, маданий ва гастрономик тадбирларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

​Ярмарка доирасида илк бор Биринчи халқаро туризм инвестиция форуми ўтказилади. Форум Ўзбекистоннинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва истиқболли лойиҳаларга халқаро капитални жалб этишга бағишланади. Мазкур форум илк бор давлат органлари, халқаро молия институтлари, инвестиция компаниялари, қурувчи компаниялари ва меҳмонхона бизнеси вакилларини мамлакат туризм соҳасига сармоя киритишнинг аниқ имкониятларини муҳокама қилиш учун ихтисослашган майдонда бирлаштиради.

45 дан ортиқ мамлакат иштирокида Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ва инвестиция форуми бошланди

Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳияти туризм бозоридаги ўсиш кўрсаткичлари билан мустаҳкамланмоқда. 2026 йилнинг январь–октябрь ойларида мамлакатга 11,6 миллион нафар хорижий турист ташриф буюрди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19 фоизга кўпдир. Туризм хизматлари экспорти 49 фоизга ошиб, 6,1 миллиард АҚШ долларига етди. Туристлар оқимининг ортиши меҳмонхона инфратузилмаси, замонавий курортлар, транспорт хизматлари ва янги туристик маҳсулотларга қўшимча талабни шакллантирмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid