platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Сирдарёда туркиялик профессорлар иштирокида бепул тиббий кўриклар ташкил этилади

3–5 декабр кунлари Сирдарё вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида болалар учун бепул тиббий кўриклар ўтказилади.

Сирдарёда туркиялик профессорлар иштирокида бепул тиббий кўриклар ташкил этилади

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан "Соғлом келажак" акцияси доирасида Туркиянинг нуфузли клиникаларидан тажрибали профессор-шифокорлар Сирдарё вилоятига ташриф буюрмоқда.

Мазкур ташаббус доирасида 3–5 декабр кунлари Сирдарё вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида болалар учун бепул тиббий кўриклар ўтказилади.

3–5 декабр кунлари — Болалар неврологияси йўналиши

Профессор-шифокор Эдибе Йилдиз (Prof. Dr. Edibe Yıldız) қуйидаги касалликлар бўйича беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, даволаш юзасидан тегишли тавсиялар беради:

  • болаларда ривожланишнинг кечикиши;

  • эпилепсия;

  • болалар церебрал фалажи (БЦФ);

  • аутизм спектри бузилишлари;

  • сурункали бош оғриғи;

  • нейрометаболик ҳамда ирсий неврологик касалликлар.

3–4 декабр кунлари — Жарроҳлик йўналишлари

Ушбу кунларда туркиялик етакчи жарроҳлар томонидан ихтисослашган маслаҳат ва кўриклар ташкил этилади:

  • Профессор Меҳмет Бозкурт — болалар реконструктив жарроҳлиги;

  • Профессор Сулаймон Челеби — болалар урологияси ва умумий жарроҳлик;

  • Профессор Серҳат Пусат — умуртқа поғонаси жарроҳлиги ва нейрохирургия.

Барча тиббий кўриклар бепул амалга оширилади. Кўрикка келувчи беморларнинг ота-оналаридан аввал ўтказилган ЭЭГ, МРТ, генетик таҳлиллар ва бошқа тегишли тиббий текширув натижаларини ўзлари билан олиб келишлари сўралади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid