platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Спорт

Ўзбекистон U17 жаҳон чемпионатида Ямайка устидан муҳим ғалабага эришди

Бу натижадан сўнг, Сергей Чигодаев шогирдлари 3 очко жамғариб, гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди. 1-турда ўзбекистонликлар Кот-д’Ивуарга 1:2 ҳисобида ютқазган эди. 

Ўзбекистон U17 жаҳон чемпионатида Ямайка устидан муҳим ғалабага эришди

Қатарда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Ўзбекистон U17 терма жамоаси Е гуруҳининг 2-турида Ямайкага қарши майдонга тушди ва ҳисобда икки марта ортда қолаётган бўлса-да, якунда 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон таркибида Суҳроб Садиржонов ҳет-трик соҳиби бўлди.

Бу натижадан сўнг, бош мураббий Сергей Чигодаев шогирдлари 3 очко жамғариб, гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди. 1-турда ўзбекистонликлар Кот-д’Ивуарга 1:2 ҳисобида ютқазган эди. Якуний ўйин 26 ноябрь куни Италияга қарши ўтказилади. Баҳс соат 19:00 да бошланади.

U-17 Жаҳон чемпионати, 2-тур

Ўзбекистон U-17 — Ямайка U-17 6:2
Голлар: 0:1 — Келвин Браун (8), 1:1 — Лазиз Абдураимов (9), 1:2 — Келвин Браун (25), 2:2 — Суҳроб Садиржонов (31), 3:2 — Суҳроб Садиржонов (48), 4:2 — Суҳроб Садиржонов (58), 5:2 — Амирхон Эркинов (79), 6:2 — Аҳрорбек Равшанбеков (90+2).

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid