platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Қирғизистондаги ёнғинда ҳалок бўлган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилади

Яна бир фуқаро Жалолобод вилояти клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. 

Қирғизистондаги ёнғинда ҳалок бўлган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилади

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги ёнғинда ҳалок бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадларини Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири матбуот котиби Омонулла Файзиев маълум қилди.

Аввалроқ Қирғизистоннинг Манас шаҳрида 22 ноябрь куни қурилиш объектида содир бўлган ёнғин оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани, яна бир нафари оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани хабар берилганди.

Омонулла Файзиевнинг аниқлик киритишича, ёнғин қурилиши тугалланмаган икки қаватли ресторан биносида юз берган.

Ҳодиса оқибатида мазкур объектда ишлаган 1986 йилда туғилган И.Р.А. ва 1988 йилда туғилган Б.Б.Б. тутундан заҳарланиб вафот этган.

Яна бир Ўзбекистон фуқароси — 1999 йилда туғилган А.А.А. Жалолобод вилояти клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қирғизистоннинг маҳаллий идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid