Бизнесни рўйхатга олишда расман рўйхатдан ўтмаганлар ҳам ҳисобга олинади
Миллий статистика қўмитасига кўра, асосий мақсад мамлакатда амалда фаолият юритаётган барча иқтисодий бирликлар ҳақида ишончли маълумот тўплашдир.

Ўзбекистонда 30 ноябргача давом этадиган бизнесни рўйхатга олиш тадбирида нафақат расмий корхоналар, балки тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар ҳам қамраб олинмоқда.
Миллий статистика қўмитасига кўра, асосий мақсад мамлакатда амалда фаолият юритаётган барча иқтисодий бирликлар ҳақида ишончли маълумот тўплашдир.
Маълум қилинишича, фуқаролар тақдим этган индивидуал маълумотлар махфий сақланади ва фақат статистик мақсадларда фойдаланилади.
Рўйхатдан онлайн ўтиш ҳам мумкин: юридик шахслар учун hisobot.stat.uz, ўзини ўзи банд қилганлар учун census.stat.uz.
Энг муҳими, тадбиркорларнинг шахсий маълумотлари сир сақланиши ва рўйхатга олиш жараёни уларга ортиқча қийинчилик туғдирмаслиги керак.





