Ўзбекистон ҳудудида бизнесни рўйхатга олиш ўтказилади
Ушбу жараён 2026 йил 15 октябр – 30 ноябр саналарида бўлиб ўтади.

“Статистикани ривожлантириш – 2030” миллий стратегиясини тасдиқлаш ҳамда рўйхатга олиш маълумотларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–190-сон, 10.09.2026 й.) қабул қилинди.
Унга кўра, 2026 йил 15 октябр – 30 ноябр саналарида Ўзбекистон ҳудудида бизнесни рўйхатга олиш ўтказилади.
Фармонга кўра, қуйидагилар 2026–2030 йилларга мўлжалланган “Статистикани ривожлантириш – 2030” миллий стратегиясининг устувор йўналишлари этиб белгиланди:
- барча расмий статистикани тайёрловчилар фаолиятини ягона ёндашув асосида мувофиқлаштириш, маълумотлар сифатини таъминлашнинг институционал салоҳиятини ошириш;
- халқаро стандартлар ва замонавий статистик моделларга мувофиқ статистика услубиятларини такомиллаштириш;
- рақамли трансформация, ҳисобот юкини камайтириш ва маълумотлар инфратузилмасини модернизация қилиш ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бизнесни рўйхатга олиш 2026 йил 1 октябр ҳолатига 2026 йил 15 октябрь – 30 ноябр саналарида ўтказилади.
2027 йил 1 январдан статистика органлари томонидан ҳар чоракда ўтказиладиган танланма кузатувлар учун микрофирмалар ва кичик корхоналар йилда фақат 1 маротаба танлаб олиниши мумкин.
