platina.uz
Жамият

Тақиқ ёки хатлов қўйилган уйга онлайн рўйхатга туриш имкони яратилди

Бунда ​паспорт столига бориш ва навбат кутиш шарт эмас. Барча жараёнларни уйда ўтирган ҳолда, my.gov.uz орқали онлайн бажариш мумкин. 

Тақиқ ёки хатлов қўйилган уйга онлайн рўйхатга туриш имкони яратилди

Тақиқ ёки хатлов қўйилган уйга онлайн рўйхатга туриш имкони яратилди.

​Эндиликда тақиқ ёки хатлов қўйилган турар жойга гаровга олувчининг розилигисиз яшаш жойи (доимий) ёки турган жойи (вақтинча) бўйича рўйхатдан ўтиш имконияти яратилди.

​ Ушбу қулайлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 июлдаги ПҚ–265-сон қарорига мувофиқ амалиётга жорий этилди.

​Паспорт столига бориш ва навбат кутиш шарт эмас. Барча жараёнларни уйда ўтирган ҳолда, my.gov.uz орқали онлайн бажариш мумкин.

​Хизматдан фойдаланиш учун:

my.gov.uz порталига кириб, қидирув сатрига қуйидаги хизмат номларидан бирини ёзинг:

Яшаш жойи бўйича (доимий) рўйхатдан ўтказиш: my.gov.uz/uz/service/363

Турган жойи бўйича (вақтинча) рўйхатдан ўтказиш: my.gov.uz/uz/service/187

​Муҳим эслатма: Мулкдор, гаровга олувчи ёки тақиқ қўйиш/бекор қилишга масъул органнинг ички ишлар органларига мурожаати асосида фуқаронинг рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилиниши мумкин.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid